Қатар Ўзбекистонга 12 миллиард долларлик инвестиция киритади
Бугун, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти ва Қатар Амирининг музокаралари бўлиб ўтди.
Унда, Қатарнинг етакчи компаниялари
(энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда) умумий қиймати 1
2 миллиард доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Шунингдек, томонлар Афғонистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва
афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши муҳимлигини таъкидлашган. Жумладан,
Трансафғон темир йўлини барпо этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилган.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A