Get Mystery Box with random crypto!

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ КРЕДИТ БЎЙИЧА ТАВСИЯ БЕРИШИГА ҲОКИМИЯТ АРАЛА | TADBIRKOR.UZ 🇺🇿

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ КРЕДИТ БЎЙИЧА ТАВСИЯ БЕРИШИГА ҲОКИМИЯТ АРАЛАШМАЙДИГАН БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди:

кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра, кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига ўтказиб берилади (Кредит олиш аризасини тўлдиришда буни кўрсатиб ўтиш лозим. Маблағлар картадан нақдлаштириб бўлмайдиган алоҳида картага ўтказиб берилади).

Ҳоким ёрдамчиси мижозларнинг банк картасига ўтказиб берилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудга бориб, ҳақиқатда маҳсулот олинганлигини доимий равишда ўтганиб боради.

Қарор тўлиқ ҳолатда.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A