Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келади. Мамлакат шимолида | TADBIRKOR.UZ 🇺🇿

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келади. Мамлакат шимолида ҳарорат 22 даража совуқ бўлиши кутиляпти

23-26 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12 даража совуққача, кундуз кунлари 2-7 даража совуққача пасаяди.

Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража совуққача, Хоразм вилоятида кечалари 12-17 даража совуққача, кундуз кунлари 5-10 даража совуққача пасаяди.


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A