Get Mystery Box with random crypto!

Беш гектар ерни 1 млн. АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушла | TADBIRKOR.UZ 🇺🇿

Беш гектар ерни 1 млн. АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланибди

Паркент туманида яшовчи фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн. АҚШ долларига сотмоқчи бўлибди.

Бунинг учун у аввал мазкур ер майдонини фермер хўжалиги ихтиёридан чиқариб, туман ҳокимияти захирасига қайтаришни, сўнгра эса ҳокимиятдаги танишлари орқали харидор фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни режалаштиради.

У сўралган пулдан 100 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланибди.

Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A