Get Mystery Box with random crypto!

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуаси ва «Мовий гумбазлар» | TADBIRKOR.UZ 🇺🇿

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуаси ва «Мовий гумбазлар» ресторани яқинидаги хиёбон ҳақида:

«Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади.

Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак. Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман».

«Истиқлол» мажмуаси мустақилликнинг рамзини акс эттирувчи СТЕЛА барпо этилишини кўзда тутади. Бошқа ҳеч қандай қурилиш иншоотлари бўлмайди. Фақат шу жойда ишлар олиб борилади. Стела атрофидаги периметр ободонлаштирилади, қолган хиёбон ҳудудининг бир метри ҳам тегилмайди. Биронта дарахтга тегилмайди.


Каналга уланиш:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A