Get Mystery Box with random crypto!

Шуҳрат Авазов бошқа ишга муносиб кузатилди Шу пайтгача Қарши | Qashqadaryo MITRА

Шуҳрат Авазов бошқа ишга муносиб кузатилди

Шу пайтгача Қарши туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вазифасида фаолият олиб борган Авазов Шуҳрат Амирқулович Косон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги масъул раҳбарлар Шухрат Авазовнинг Қарши туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимидаги фаолиятини алоҳида эътироф этишди.

Тадбир сўнггида Шуҳрат Авазовга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб, тўн кийдирилди.

Таъкидлаш керак, шу куни Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи буйруғига асосан Қарши тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган Турапов Холмурад Омонкелдиевич жамоага таништирилиб, ўз иш фаолиятини бошлади.

MITRA @Tadbirkor_uz_24