Get Mystery Box with random crypto!

#Кераклик сақлаб қўйинг. Сийрат солномаси • Туғилган йиллар | Tehnologiya yangiliklari (IT sohaga oid)

#Кераклик сақлаб қўйинг.

Сийрат солномаси

• Туғилган йиллари: Фил йили 12-робиъул аввал ойи. Милодий 571-йил 20-апрелга тўғри келади.
(У зотнинг оналари: Омина бинту Ваҳб ибн Абдуманоф Бани Зуҳра қабиласининг насаб ва шарафда саййидидирлар.
Доялик қилган аёл: Шифо.
Эмизиклик оналари: Ҳалима Саъдийя.
Энагалари: Умму Айман).

• Тўрт ёшларида: Муборак кўкраклари ёрилган. Сўнг оналарига қайтганлар.
(У зотнинг муборак кўкраклари тўрт марта ёрилган: бу, балоғатга етишишликларидан олдин, пайғамбарлик келишидан олдин ва Исро воқеасидан олдин).

• Олти ёшларида: Оналари вафот этдилар. У кишини боболари Абдулмуттолиб кафилликка олди.

• Саккиз ёшларида: Боболари Абдулмуттолиб вафот этдилар. У зотни амакилари Абу Толиб кафилликка олди.

• Ўн икки ёшларида: Тижорат ишини бошладилар.
(Шомга илк маротаба тижорат сафарига чиқдилар).

• Йигирма ёшларида: Фижор урушида қатнашдилар.
(Бу уруш у зот 13 ёшликларида бошланган ва 20 ёшликларида тугуган).

• Йигирма беш ёшларида: Хадича онамизга уйландилар.
(У зотдан Қосим, Зайнаб, Руқайя, Умму Кулсум, Фотима ва Абдуллоҳ фарзандларини кўрганлар).

• Қирқ ёшларида: У зотга ваҳий тушди.

• Қирқ уч ёшларида: Даъватни ошкора қилдилар.

• Қирқ беш ёшларида: Ҳабашистонга биринчи ҳижратга рухсат бердилар.

• Қирқ олти ёшларида: Ҳабашистонга иккинчи ҳижратга рухсат бердилар.

• Қирқ етти ёшларида: Абу Толибнинг дарасида Қурайш билан алоқалар узилиши содир бўлди.

• Эллик ёшларида: Аёллари Хадича онамиз ва амакилари Абу Толиб вафот этдилар.

• Эллик бир ёшларида: Исро ва меърож ҳодисаси содир бўлди.
Шу йили қабилалар билан учрашувлар ҳам бошланди.

• Эллик икки ёшларида: Биринчи Ақаба байъати бўлди.
Уларнинг сони ўн икки киши эди.
• Эллик уч ёшларида: Мадинага ҳижрат қилинди.

• Эллик тўрт ёшларида: (Ҳижратнинг иккинчи йили) Бадр ва Бани Қайнуқоъ ғазоти содир бўлди.
Шу йили Фотима онамиз ҳазрати Алийга турмушга чиқдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этдилар.

• Эллик беш ёшларида: (Ҳижратнинг учинчи йили) Уҳуд ғазоти содир бўлди.
Шу йили хамр харом қилинди.

• Эллик олти ёшларида: (Ҳижратнинг тўртинчи йили) Бани Назир ғазоти содир бўлди.
Шу йили Ҳижоб фарз қилинди.

• Эллик етти ёшларида: (Ҳижратнинг бешинчи йили) Аҳзоб ва Бани Қурайза ғазоти содир бўлди.

• Эллик саккиз ёшларида: (Ҳижратнинг олтинчи йили) Ҳудайбийя сулҳи ва Бани Мусталақ ғазоти содир бўлди.

• Эллик тўққиз ёшларида: (Ҳижратнинг еттинчи йили) Хайбар ғазоти ва Қазо умраси содир бўлди.

• Олтмиш ёшларида: (Ҳижратнинг саккизинчи йили) Муъта ва Ҳунайн ғазоти ва Макка фатҳи бўлди.
(Шу йили Саййида Мория Қибтия розияллоҳу анҳодан Иброҳим фарзандлари дунёга келган).

• Олтмиш бир ёшларида: (Ҳижратнинг тўққизинчи йили) Табук ғазоти содир бўлди.
(Шу йили Саййида Умму Кулсум розияллоҳу анҳо вафот этдилар.
Биринчи Ҳаж қилинди. Унга Абу Бакр розияллоҳу анҳу амир этиб тайинландилар).

• Олтмиш икки ёшларида: (Ҳижратнинг ўнинчи йили) Видолашув ҳажи бўлди.
(Шу йили ўғиллари Иброҳим вафот этдилар).

• Олтмиш уч ёшларида: (Ҳижратнинг ўн биринчи) йили) У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Рофиқул аълога кўчдилар.

• У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳужраларига дафн қилиндилар.

• Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг" (Аҳзоб сураси 56-оят).

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи васаллим!

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

https://t.me/MuhammadkarimSolijonov