Get Mystery Box with random crypto!

​#Академик_лицей #Қабул_2022 Бугундан академик лицейларга қа | Arxitektura litseyi

​#Академик_лицей
#Қабул_2022

Бугундан академик лицейларга қабул бошланади!

Бугун, 20 июндан эътиборан 2022/2023 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни litsey.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланади.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга шахсий маълумотларни киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

жорий йилда 9-синфни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;

ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси, танловлар, мусобақа ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, сертификат, гувоҳнома, шунингдек, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

ўзлари танлаган учтагача академик лицейнинг биттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак);

ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини ҳам белгилайди.

Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейда ташкил этилган рақамлар орқали олишингиз мумкин.
@TACI_academic_lyceum