Get Mystery Box with random crypto!

Нур, зиёга тўла кошонам, Бахт, иқболга ёрдир пешонам, Меҳрибон | TUG'ILGAN KUN

Нур, зиёга тўла кошонам,
Бахт, иқболга ёрдир пешонам,
Меҳрибоним, мунис, парвонам,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Ҳеч кимсадан қилмасман гина,
Сиз бор кўкси тоғдир камина,
Ҳар сўзингиз ҳикмат, ҳазина,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Нурга белаб қалбим қўрини,
Ювиб ҳар дам юзим шўрини,
Безаб ҳар чоқ уйим тўрини,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам.

Юзга кириб ҳассасиз юринг,
Фариштадек ёнимда туринг,
Фарзандларим тўйларин кўринг,
Бахтимга сиз кўп яшанг онам

Табриклар ва тилаклар

https://t.me/+y7pDEqNcyGYzOWNi