Get Mystery Box with random crypto!

Онажоним меҳрингизга тўйиб Онажоним меҳрингиззга тўйиб. Бағр | TUG'ILGAN KUN

Онажоним меҳрингизга тўйиб


Онажоним меҳрингиззга тўйиб.
Бағрингизда вояга етдим
Қўшиқ айтай мен сизни қучиб
Меҳрибоним онажонгинам

Меҳнатлариз роҳатин кўринг
Отам билан давронлар суринг
Ҳар онимда ёнимда бўлинг
Меҳрибоним онажонгинам

Дардингизга бўлайин дармон
Баҳтимга сиз бўлинг дойим соғ омон
Йўқ дунёда сиздай инсон
Меҳрибоним онажонгинам

Кўзларимга сурайин қўлингиз
Бу дунёда ягонам ўзингиз
Сиз мен учун мўътабар азиз
Меҳрибоним онажонгинам

Дуолариз йўлимда йўлдош
Сиз қалбимни иситган қуёш
Бўлиб юринг дойим бизга бош
Меҳрибоним онажонгинам

Сафарларга кетсам сиздан олислаб
Кеча кундуз дуодасиз хол сўраб
Ўйнаб кулинг бугун энди бир яйраб
Меҳрибоним онажонгинам


Табриклар ва тилаклар

https://t.me/+y7pDEqNcyGYzOWNi