Get Mystery Box with random crypto!

Боламнинг омадин бергин Худойим Анқонинг уруғи менга қариндош | TUG'ILGAN KUN

Боламнинг омадин бергин Худойим

Анқонинг уруғи менга қариндош
Дард тўлиб кетганда топилмас сирдош
Нокас-у, номардга ҳеч эгмасин бош
Боламнинг омадин бергин Худойим

Илк қадам ташлади тўғри йўлингда
Ер-у кўк айланар сенинг изминга
Мархамад айлабон ожиз қулинга
Боламнинг омадин бергин Худойим

Фарзанд сараси, кўнгли оқ содда
Кечаги арази қолмайди ёдда
Сўрайман дуолар қилиб бомдодда
Боламнинг омадин бергин Худойим

Қарисам ҳол сўраб йўқлаб келгувчи
Қадримни ҳар недан устун билгувчи
Мендан сўнг изимдан дуо қилгувчи
Боламнинг омадин бергин
Худойим

Яқинларимизга, фарзандларимизга юбориб қўямиз

Табриклар ва тилаклар канали

https://t.me/+Ow5K3NSfr9plNWIy