Табассумнинг маъноси унда
Бутун олам алоси унда
Дардларимнинг давоси унда
Кулишлари чиройли онам
Асраб мени ёнгинасида
Мехр оқар қонгинасида
Кутиб мени ёнгинасида
Туришлари чиройли онам
эркаланиб кетсам атайлаб
Ёш болада дейдилар яйраб
Пар қўлида аста авайлаб
Уришлари чиройли онам
Кўпайтириб фироқларини
Унутсам гар сабоқларини
Мехр бн қовоқларини
Уйишлари чиройли онам
Жанатгинам гўзалим хушрўй
Райхон хидли ифори хушбўй
Кўзим тушар базан турфа ўй
Суришлари чиройли онам
Эй юрагим тинга буни хўп
Таъзим қилиб оёқларин ўп
Бутун дунё севгисидан кўп
Суйишлари чиройли онам
Табриклар ва тилаклар https://t.me/+y7pDEqNcyGYzOWNi