Get Mystery Box with random crypto!

Онам Мени Аллоҳимдан тилаган онам, Туғилмасимдан бошим сила | TUG'ILGAN KUN

Онам

Мени Аллоҳимдан тилаган онам,
Туғилмасимдан бошим силаган онам,
Мен нени истасам шуни истаган,
Борлиғим меҳрга белаган онам.

Бутун бор-йўғини менга илинган,
Фарзандим деб юрак бағри тилинган,
Узоқ кетсам доим ўрни билинган,
Менга эзгуликни тилаган онам.

Ташвишдан эзилиб қотганда бошим,
Кўзимда илиниб турганда ёшим,
Дунёдан безганда, тугаб бардошим,
Мени тўғри йўлга йўллаган онам.

Бошимда парвона кечаю кундуз,
Менга саодатни тилар кунда юз,
Бугун айтгим келди шаънига бир сўз,
Бахтимга бор бўлсин токи бор дунё,
Мени чексиз бахт-ла сийлаган онам.

Шу шеърни онангиз сизни номингиздан эшитишини истайсизми?

Буюртма қилинг:
@onamga_tilagim

Табриклар ва тилаклар

https://t.me/+y7pDEqNcyGYzOWNi