Get Mystery Box with random crypto!

#Тилаклардан_намуналар Онажонимга мактуб Ассалому алейкум он | 💐 ONAJONGINAM 🌺

#Тилаклардан_намуналар

Онажонимга мактуб

Ассалому алейкум онажон! Менинг жонкуяр меҳрибоним, ўзидан кўра фарзандларини ўйлайдиган меҳрибоним. Менга юришни, туришни, гапиришни, ҳаётнинг оқу қорасини ўргатган буюк муаллимим. Менинг ҳақиқий дўстим, чин юракдан қайғурадиган жаннатим. Бугун сизга қалбимдаги олдин айтолмаган гапларимни айтмоқчиман. Онажон сизни жуда яхши кўраман, сиз борсиз ҳаётим нурли, сиз борсиз қалбим ҳотиржам, сиз борсиз мен ҳалиҳам боламан. Онажон сиз мени жаннатимсиз, сабр гулимсиз, кўзларимни нурисиз. Сизга қанча таъриф берсам ҳам васфингизга етолмайман. Бизга берган меҳрингиз, чиройли тарбиянгиз ва ҳаётни ўргатганингиз учун сиздан чексиз миннатдорман. Сизни яхши кўраман, жуда жуда яхши кўраман.
Билиб билмай қилган хатоларим ва дилингизни ноўрин оғритганим учун мени кечиринг онажон, сиз мен учун нимаики қилган бўлсангиз, фақат яхшилик учун қилгансиз, бунинг учун сиздан миннатдорман.
Сизга дунёдаги энг эзгу ниятларни тилайман. Илоҳим ҳамиша бахт ҳамроҳингиз бўлсин, юзингиздан табассум аримасин, кўз ёш тўксангиз ҳам у фақат қувонч кўз ёшлари бўлсин. Бизни роҳатимизни кўриб юринг, бизнинг севимли онажонимиз, набира ва абираларнинг меҳрибон бувижониси бўлиб юриш насиб этсин.
Ҳаж сафарларига бориш ва ҳожи она бўлиш насибу рўза айласин.

Табриклар ва тилаклар канали

https://t.me/+Ow5K3NSfr9plNWIy