Get Mystery Box with random crypto!

АРМОННИНГ СУРАТИ Бир болакай ёлғиз ўтириб, Сурат чизар, қўли | 💐 ONAJONGINAM 🌺

АРМОННИНГ СУРАТИ

Бир болакай ёлғиз ўтириб,
Сурат чизар, қўлида қалам.
Чизганларин ким деб сўрсалар,
Таништирар, отам ва онам!

Отасини чизар басавлат,
Меҳр билан боқади кўзи.
Онасини тасвирлар фақат:
Гўзал қилиб, кулар гул юзи.

Отасининг қўлида чизар,
Ўз ёқтирган ўйинчоқларин.
Шу расмга қараб овунар,
Соғинганда йиғлар чоғлари...

Дадам энг зўр дададир дея,
Яна айтар агар сўрсангиз.
Онажоним энг меҳрибон ва
Энг чиройли мана кўрсангиз!

Менчи унинг сўзин тинглаб сўнг,
Ғазаб билан дилим тиғлайман.
Сўнг термулган кўзларга қараб,
Ўксинаман, ҳўнг-ҳўнг йиғлайман.

Ахир тутмоқ мумкинми ўзни?
Гўдак чизаётир ноласин.
Суратларда тасвирлаётир,
Ҳеч кўрмаган ота онасин...

Муаллиф: Шерзод Комил

Табриклар ва тилаклар канали

https://t.me/+Ow5K3NSfr9plNWIy