Get Mystery Box with random crypto!

Қалбингиз ҳаётбаҳш нурларга тўлсин, Умр йўлларингиз гулларга | 💐 ONAJONGINAM 🌺

Қалбингиз ҳаётбаҳш нурларга тўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Сизни тарк этмасин мудом бахт омад,
Аллох умрингизни зиёда қилсин

Дунёда ғам кўрманг ҳеч вақт, ҳеч қачон,
Ошуфта қалбингиз туймасин армон,
Бор бўлинг, соғ бўлинг доим қадрдон,
Аллох умрингизни зиёда қилсин

Шодлик,қувончларга бўлинг ҳамҳона,
Бахт сизга бир умр бўлсин кошона,
Умрингиз ҳар куни бўлсин шодиёна,
Аллох умрингизни зиёда қилсин

Табассум безасин юзларингизни,
Лолалар чирмасин изларингизни,
Кулгу тарк этмасин кўзларингизни,
Аллох умрингизни зиёда қилсин

Дейдилар ўткинчи, дунёси бир кам,
Ўткинчи дунёда чекманг ғам, алам,
Яқинлар бахтига соғ бўлинг ҳар дам,
Аллох умрингизни зиёда қилсин

Яқинларимизга юборамиз

Табриклар ва тилаклар канали

https://t.me/+Ow5K3NSfr9plNWIy