Get Mystery Box with random crypto!

#онажонимга Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху | ТАБРИКНОМАЛАР

#онажонимга

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху

Фаришта юзлигим мехрибоним Сожидахон онажоним

Бугун сизни Халқаро аёллар байрами билан чин дилдан муборакбод этаман....


Икки киз ва 1 ўгилнинг мехрибони, суянчиги, дуогуйисиз, гамгуримизсиз


Онажоним сиз мани мехрга гулу райхонларга тула богимсиз.

Онажоним сиз мени отажонимдан колган ёдгоримсиз.

Онажоним мен сизлар истаган айникса отажоним истаган фарзанд булишга жаннатга сизлар блан бирга киришликка интилиб яшаяпман.

Онажоним сизнинг дуоингиз ила шундай чиройли такдир эгаси турмуш уртогимни кунгил маликаси бахт касрининг бекаси ва солих фарзандларни онажониси булиш бахтига мушшарраф булиб юрибман.

Сизни жуда яхши курман онажонм мехрибонм.дея сузларини якунловчи кизингиз Бибинур



Менинг онам матонатда энг улкан тоғ!
Тоғлар нима, тўрт тарафи гуллаган боғ
Йўқ адашдим, онам асли тилло тожим,
Бахтимизга ёнимизда юрсинлар соғ.

олти қизмиз сизга доим парвонамиз!
Онам бизнинг гавҳарга тенг дур шодамиз,
Не не кунни кўрмадилар аёл бўлиб,
Соғ бўлсинлар биз фарзандлар дуодамиз!

Отам кетди фонийларга бизни ташлаб,
Қолиб кетдик кўз ёши билан юрак ғашлаб,
Ер тепиндик, чидолмасдан айрилиққа,
Далда бериб қололдингиз бизни ушлаб.

турт йил ўтди айрилиқни ютиб келдик,
Қанча оғир синовлардан ўтиб келдик.
Тўғри йўлни кўрсатдингиз она бўлиб,
Раҳмат сизга оқ қорани сиз деб билдик.

Бахтсизман дея кўз ёш қилсам “жим” дедингиз,
Ўша сени йиғлатганлар “ким дедингиз”,
Орингизни отмадингиз балчиқларга,
“Болам бўлсанг, фақат мени бил” дедингиз.

Нолиганим учун узр сўрай она,
Меҳрингизни қучоғимга ўрай она,
Ҳам отамсиз, ҳам онамсиз нури дийдам,
Маккаларда ёнингизда юрай она!

Сиз бойлигим, давлатимнинг энг бошисиз,
Ҳаёт деган осмонимнинг қуёшисиз,
Невара-ю, эваралар қуршовида,
Суюклиги, ҳар фарзанднинг бардошисиз!


ТАБРИКНОМАЛАР КАНАЛИ

https://t.me/+Um5uviB0dCR3eU6Z