Get Mystery Box with random crypto!

Соч яхши ўсиши учун қандай табиий ниқоблар мавжуд? Шифокор | Tabobat txt

Соч яхши ўсиши учун қандай табиий ниқоблар мавжуд?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Кўпчилик аёлларда сочни кесгач тез ўсмаслик, гуллаш, сочнинг хиралашиши кузатилади. Ушбу ҳолатларда табиий ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади:

Алоэ - сочларнинг жиловланишини таъминлаб, тез ўсишига ёрдам беради.
Асал - қазғоқлар ва сочлар қуруқлигини бартараф этади.
Лимон - сочларни тезроқ ўсишига ёрдам бериб, соч гуллашининг олдини олади.
Глицерин - сочларга майинлик беради.
Хантал (горчица) - бош терисининг моддалар алмашинуви ва қон айланишини яхшилайди.
Бодом ёғи - сочларни майинлик билан таъминлайди.

Ушбу маҳсулотларнинг барчаси сочларни керакли витаминлар ва минераллар билан таъминлаб, соч ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Улардан сочларни ювишдан олдин 10-15 дақиқа соч ва бош терисига ниқоб сифатида фойдаланиш мумкин. Фақат ниқоблардан сўнг сочларни тоза ювиш лозим.

@TABOBATTV