Get Mystery Box with random crypto!

ТУТ БАРГИ ЁРДАМИДА ДАВОЛАНАМИЗ РЕВМАТИЗМДА. Тут барги ва шо | Tabobat txt

ТУТ БАРГИ ЁРДАМИДА ДАВОЛАНАМИЗ

РЕВМАТИЗМДА. Тут барги ва шохлари яхшилаб ювилиб, майда қилиб чопилади. Катта идишга солиниб, ичига шохлар юзасини кўмгунча сув қуйилади ва газ печида 2 соат дамланади. Идишдаги қайнатма тоғорачага қуйилиб, оёқлар учун ванна қабул қилинади. Иссиқ барглар оғриётган жойларга ёпиштирилиб, усти тоза мато ва жун рўмолда иссиқ қилиб ўралади. Муолажа ётишдан олдин бажарилади. 4-5 марталик даво курсидан кейин оёқлардаги оғриқлар камаяди.

ҚАНД МИҚДОРИ КЎТАРИЛГАНДА. Тут барги яхшилаб ювилади, майдаланиб, 2 ош қошиғига 1 пиёл қайноқ сув қуйилади ва бир кеча термосда дам едирилади. Сўнг кун давомида чой ўрнига 1-2 қултумдан ичилади. Даволаниш курси – 10 кун.

КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИДА. Бир ҳовуҳ қуритилган тут баригига 1 пиёл қайноқ сув қуйилиб, сув буғида 10 дақиқа қайнатилади. Совитилиб, қовоқлар териси артилади. Кўзнинг яллиғланиши, кўзга говмичча чиқишида ёрдам қилади. Дамламада бинт бўлаги намланиб, кўзларга 20 дақиқа компресс қилиб ётилса, кўз олдининг хиралашуви касаллигига даво бўлади

Яқинларингизга ҳам улашинг

@TABOBATTV