Get Mystery Box with random crypto!

Климакс даврининг салбий оқибатларини бартараф этувчи тавсияла | Tabobat txt

Климакс даврининг салбий оқибатларини бартараф этувчи тавсиялар

Агар сиз климакс даврини бошдан кечираётган бўлсангиз, қуйидагиларга амал қилинг.

Ҳаддан ташқари исиб кетганда 100 г бодрезак (калина) мевасини қирғичдан чиқариб, 1 стакан қайноқ сувда дамланг. Термосга солиб, тиндириб қўйинг. Кун давомида чой ўрнида истеъмол қилинг.

Климакс даврида асабийлашиш, тез-тез жаҳл қилишнинг олдини олиш учун 1 ошқошиқ майдаланган ялпиз ўсимлиги ва 1 ошқошиқ арпабодиён мевалари 2 стакан қайноқ сувда дамланади. 2 соат тиндириб қўйилади. Эрталаб ва кечқурун овқатланишдан олдин 1 стакандан ичилади.

  Яқинларингизга ҳам улашинг

@TABOBATTV