Get Mystery Box with random crypto!

Пешоб тута олмасликка чора - Сабзи барги Сабзи барги кучли | Tabobat txt

Пешоб тута олмасликка чора - Сабзи барги

Сабзи барги кучли пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Икки сиқим сабзи барги ювилиб, 3-4 бўлакка бўлинади. Сирли идишга 0,5 литр сув қуйилиб, сабзи барги солинади. Кейин 10 дақиқа паст оловда қайнатилиб, докадан сузилади. Тайёр малҳам овқатланишдан ярим соат олдин бир пиёладан кунига 3 маҳал ичилади. Шунда пешоб яхши ажралиб, организмда йиғилган суюқлик тезда чиқиб кетиш имкониятига эга бўлади.

Яна бошқа усул ҳам мавжуд. Майдаланган мойчечак гулидан 1 ошқошиқ олиниб, қопқоқли идишга солинади. Устидан эса бир стакан қайноқ сув қуйилади ва 30 дақиқа дамланади. Дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин илиқ ҳолда ичилади.

@TABOBATTV