Get Mystery Box with random crypto!

Сўкиниш асаб толаларини издан чиқаради. Россиялик нейрофиз | TABOBATLAR

Сўкиниш асаб толаларини издан чиқаради.

Россиялик нейрофизиолог олимлар сўкиниш асабларни издан чиқариб, кўплаб касалликларга йўл очади, деган ахборот тарқатишди.

Марказий асаб тизими сўкинишни агрессия деб қабул қилиб, танани стресс ҳолатига ўтказар экан. Бундай ҳолатда инсон ҳатто танасида бўлаётган оғриқларни ҳам сезмай қолиши мумкин.

Доимий стресс юрак-қон томир, асаб каби тизимларни қийнайди ва инсулт, инфаркт, қандли диабет, гипертония каби касалликлар келиб чиқишини тезлаштиради. Ҳа, шунақа, соғлом бўлишни истасангиз ҳеч ҳам сўкинманг, асабларни асрашни ўрганинг.

@TABOBATLAR