Get Mystery Box with random crypto!

Рахмат Онажон.... Дуоларинг сабаб эришган, Давлатимга рахмат | TABOBATLAR

Рахмат Онажон....

Дуоларинг сабаб эришган,
Давлатимга рахмат Онажон...
Хунукманми ёки келишган,
Савлатимга рахмат Онажон...

Бирор кимса сендайин куйиб,
Ачинмади ғамларга ботсам...
Кимдир кетди устимдан кулиб,
Армонларга кўмильиб ётсам...

Ҳа мен ахмоқ сенга талпинмай,
Санамларга ошиққан боланг...
Қадринг билмай дуоинг олмай,
Аламларга ошиққан боланг....

Кўр қилибди ишрат кўзларим,
Сенга бир гул тута олмабман...
Дунёсини тинглабман тинмай,
Аммо сенга қулоқ солмабман...

Не дардинг бор демабман Она,
Нима қийнар муштдек жонингни...
Менга умринг бағишлабсан лек,
Мен шод қилдим қайси онингни...

Оқ толалар сочинга келиб,
Қароларин ўрнин босибди...
Кўз ёшларинг чидолмай охир,
Киприкларга ўзин осибди...

Кечир Она ёлворай Она,
Мен нодонни бошимдан сила...
Дуо қилиб бахтим тиладинг,
Энди ҳақдан инсофим тила...

Дуоларинг сабаб эришган,
Давлатимга рахмат Онажон...
Хунукманми ёки келишган,
Савлатимга рахмат Онажон...

Зоҳид Зиё...

Яқинларга Ҳам Улашинг

@KASALLIKLAR