Get Mystery Box with random crypto!

Tib va shifo

Telegram kanalining logotibi tabobat_uz — Tib va shifo T
Telegram kanalining logotibi tabobat_uz — Tib va shifo
Kanal manzili: @tabobat_uz
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.04K
Kanalning ta’rifi

🍃 Сиз истаган табиий маҳсулотлар шу ерда!
👉 Буюртма учун: @shamsadmin2
📞 Новза: (94) 606-35-40
📞 Чорсу: (99) 222-35-40
🕘 09:00-20:00

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-10 20:00:04 ​​"Илк таассурот"

"Кема ҳалокат ёқасида қолди. Эр-хотин амаллаб қутқарув қайиқчасига етиб олишди. Надоматлар бўлсинки, қайиқ бир кишилик керак.

Қайиққа эр чиқиб, аёлини денгиз ўртасида қолдирди. Уммонга ғарқ бўлишидан аввал аёл эрига кўзида ёш билан баланд овозда қичқирди", - деганича адабиёт ўқитувчиси нутқида тўхтади.

Бироз сукут сақлаб, "Нима деб ўйлайсизлар, аёл эрига нима деб бақирди?" деб сўради.

Талабаларнинг кўпчилиги "Сизни ёмон кўраман!", "Кўр бўлган эканман!", "Шуми сиздаги эркаклик?" ва шунга ўхшаш жавоблар бўлди.

Бутун аудитория жавоблар билан мусобақалашар, охирги партада бир йигит бошини қуйи солиб ўтирарди.

- Нима деб ўйлайсан, у нима деб жавоб берган? -, сўради муаллима унга яқин келиб.

- Менимча у "Фарзандимизга ғамхўрлик қилинг!" деган бўлса керак.

- Сен бу қиссани биласанми? -, сўради муаллима таажжубланиб.

- Йўқ. Мени онам ўлимидан олдин отамга шундай деган эдилар.

Аудиторияда жимлик. Ўқитувчи индамай ортига ўгирилди. Кўз ёшини аранг ушлади.

- Тўғри!
Эркак қирғоққача амаллаб етиб олди. Уни тез орада қутқаришди.

У бир ўзи ёлғиз қизини вояга етказди. Умри давомида унга ғамхўрлик қилди.

Йиллар ўтиб ота вафот этди. Қизи унинг хонасидаги нарсаларни йиға туриб, отасининг кундалигини топиб олди. Унда қуйидаги битиклар ёзилган эди:

"Унда ўлим қайд қилинган диагноз бор эди. Умри якунланар экан, биз денгизга саёҳат қилиш учун бордик.

Я Аллоҳ! Унинг ўрнида ғарқ бўлишни нақадар истар эдим. Аммо жажжи қизалоғимиз учун ундай қила олмадим. Мен фақатгина уни денгиз ўртасида қолдира олдим холос..."



Аудитория сукунатда.
Талабаларнинг кўзидан бу ҳикоя уларнинг қалб торини чертгани шундоқ билинар эди.
Улар бугун биринчи маротаба илк манзара алдамчи таассурот қолдириши мумкунлигини англашган эди.



Биз ҳам инсонларнинг ҳатти-ҳаракатлари, ташқи-кўринишларига қараб баҳо бераётиб, аслида жуда кўплаб сир-синоатлардан бехабар эканлигимизни унутиб қўямиз.

Доим яхши гумонда бўлайлик азизлар!

Абу Ҳумайро таржимаси

Тиб ва шифо канали
https://t.me/Tabobat_uz
3.1K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-02-10 19:00:32 #СОТУВДА

АКВА КАЛТСИЙ

Нархи: 20 000 сўм

1- Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 1-мавзе, 11-А уй
Мўлжал: “Новза” масжиди ёнида.

Мурожаат учун:
+998946063540

2- Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси. Мўлжал: «Тўхтабой ота» масжиди. "Шамс" китоблар дўкони

Мурожаат учун:
+998336063540

Буюртма учун:
@Tabobatuz_bot

Тошкент (шаҳар ичида)етказиб бериш:
Хизмат 15 000 сўм


Қўлланилиши:

- Юрак-қон томир саломатлигини меъёрида сақлайди;

- Суяк ва тишларни мустаҳкамлайди;

- Болаларда суяк шаклланишида иштирок этади;

- Жисмоний ва спорт машғулотларидан кейин калтсий манбаи;

- Тананинг ҳимоясини мустаҳкамлайди;

- Мушакларнинг қисқариш реакцияларида қатнашади;

- Калтсий асосий ферментларнинг коферментидир;

- Қон ивиш жараёнини фаоллаштирувчи;

- Асаб импульсларини узатишда;

- Стресс ва юқумли кассаликлардан кейин;

- Уйқусизликда ёрдамчи;

- Мушак талвасаларидан, айниқса тунда, қўлларда титроқ;

- Баъзи эндокрин безлар ишини меъёрлаштиради;

- Ҳомиладорнинг ҳомиласини суяк ва асаб тўқималарининг меъёрий шаклланиши учун;

- Қандли диабетда, чунки у қонда шакар даражасини тартибга солишда иштирок этади;

- Тирноқлар мўртлашганда ва соч тўкилиши кўпайганида;

- Барча ёшларда минерал моддалар алмашинувининг бузилиши;

- Бронхит ва бронхиал астмани олдини олиш ва даволашда;

- Калтсий етишмаслиги остеопорозга олиб келиши мумкин;

- Рахитнинг олдини олиш;

- Ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ичак спазмлари, ич қотиши, дисбактериозда;

- Ҳайз кўриш вақтида ва менопаузада бузилишлар бўлса;

- Гормонал дориларни узоқ муддат қўллашда;

- Операциядан кейинги реабилитация даврида;

- Кимётерапиядан сўнг;

- Камқонликда;

- Алкоголь интоксикацияда карахтликка қарши таъсир кўрсатади;

Батафсил...
2.4K views16:00
Ochish/sharhlash
2021-02-10 16:00:29 #СаволЖавоб

Турмуш қурмаган аёлнинг жаннатдаги жуфти ким бўлади?

Савол:
Турмуш қурмаган аёлнинг жаннатдаги жуфти ким бўлади?

Жавоб: Жавобни Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари умумидан олинади: «Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир» (Фуссилат: 31-31), «У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар» (Зухруф: 71).

Аёл киши агар жаннат аҳлидан бўлса ва дунёда турмушга чиқмаган бўлса, ёки эри жаннат аҳлидан бўлмаса, жаннат аҳли ичида дунёда турмуш қурмаган эркаклар ҳам бўлади, у эркаклар учун ҳури ийнлардан ташқари агар истасалар дунё аҳлидан бўлган аёллар ҳам жуфт қилиб берилади. Аёл кишига нисбатан ҳам, агар дунёда жуфти бўлмаган ёки дунёдаги жуфти жаннатга кирмаган бўлса, айни шу гапни айта оламиз. Яъни, агар истаса, у учун кўнгли тилаган ҳар бир нарса муҳайё бўлади. Буни биз мазкур оятлар умумидан олиб айтмоқдамиз. Ҳозир бу масалага хос бир оят ё ҳадисдан далил ёдимга келмаяпти, илм Аллоҳ ҳузуридадир.

«Мажмуъул фатово», 2/52.

Тиб ва шифо канали
https://t.me/Tabobat_uz
2.6K views13:00
Ochish/sharhlash