Get Mystery Box with random crypto!

Псориаз касаллигининг халқона чораси бор...ми? Ас | TABOBAT SHIFO

Псориаз касаллигининг халқона чораси бор...ми?

Асалари маҳсулотлари – даво
Бу дард келинимга қайдан келди, билмадим. Бормаган жойим, учрамаган дўхтир қолмади. Тиббий муолажалар қилардик, дард бироз чекингандай бўларди, кунлар ўтиб, псориаз хасталиги яна “бош” кўтарарди. Кунлардан бир куни қўлимга бир тиббий нашр тушиб қолди. Уни варақласамхудди “тилло” топгандек суюндим, негаки, келиним дардига шифо топилди, дея малҳамни қўллаб кўрдик. Буни қарангки, очиғи ўзимиз ҳам кўзимизга ишонмадик: келин териси озор жойи аввалги ҳолатига қайтиб тузалди. Шунинг учун сизларга илиндик.
Асаларичидан асалари сутини олиб, уни тил тагига қуйиб шимиб юрди. Ундан кейин суртки (мазь) малҳам тайёрлаб, озор жойга кунига 2 маҳал суртиб турдик.
Буни тайёрланиши қуйидагича:
сариёғ – 100 гр,
- асалари муми (прополис) – 30 гр,
- балиқ ёғи – 1 ош қошиқ,
- асалари уяси муми – 20 гр,
- асалари сути асосидаги хабдори (дорихонада тайёр ҳолида бўлади) – 10 дона,
- асалари чанги (перга) – 10 гр олиб,
- барчасини сув ҳаммомида димлаб олдик. Балиқ мойини бу аралашма совугач, қўшиш талаб этилади.
Тайёр бўлган бу суртма малҳам озорланган жойга кунига 2 маҳал суртиб турдик. Шулар билан бирга, прополисни спиртдаги 30 фоизли тиндирма(настойка)сини 30 томчисини 100 мл сувда суюлтириб, таомдан ярим соат олдин қабул қилиб турди.

Бизнинг телеграм канал Барча фойдали махсулотлар

https://t.me/+cQqWjr0BuMo3NmQy