Get Mystery Box with random crypto!

38-ҳадис ҚИЁМАТДАН БИР МАНЗАРА Умму Саламадан: Бир кун Расул | TABOBAT OLAMI 📚📚

38-ҳадис

ҚИЁМАТДАН БИР МАНЗАРА

Умму Саламадан:
Бир кун Расули Акрам (с.а.в): “Қиёмат куни инсонлар
(кабрларидан) яланғоч ҳолда тирилтирилади", дедилар. “Ё
Расулуллоҳ! Кийимларимиз бўлмаса, бир-биримизни яланғоч
холда кўрамизми?" деб сўрадим. Аллоҳнинг Расули: "Уларнинг
бошига тушган иш бир-бирига карашига йўл қўймай, банд
килади", деб марҳамат этдилар. "Уларни шу даражада банд
қиладиган иш нима экан, ё Расулуллоҳ?" деб сўраганимда, ул
зот шундай жавоб қайтардилар: “Амал дафтарларининг очили-
ши уларни банд килади. Амал дафтарларида чумолининг боши
ёки хантал донасидек кичик гуноҳ ва савоблар ҳам ёзилган
бўлади”.

Табароний ривояти