Get Mystery Box with random crypto!

Дарс Ўқитувчи ўқувчиларидан катта бўлганларида ким бўлмоқчи э | TABOBAT OLAMI 📚📚

Дарс

Ўқитувчи ўқувчиларидан катта бўлганларида ким бўлмоқчи эканликлари ҳақида ёзишларини сўради.
Ўқувчилардан бири катта бўлганида Саҳобий бўлмоқчи эканлигини ёзди. Ўқитувчи ўқувчининг жавобини ўқиб даҳшатга тушди ва нима учун Саҳобий бўлмоқчилигини сўради.
Ўқувчи: чунки онам менга ҳар кеча битта Саҳобийнинг қиссасини ўқиб берадилар. Саҳобийлар Аллоҳни севган ва Аллоҳ ҳам уларни севган кишилардир, деди.

Ўқитувчи аёл ўқувчи қизлардан баҳор фаслининг расмини чизиб беришларини сўради.
Ўқувчи қизлардан бири Мусҳафнинг расмини чизди.
Ўқитувчи: мен сендан Мусҳафнинг расмини чизишни сўрамадим, деди. Шунда қизнинг берган жавоби ўқитувчини шошириб қўйди.
У шундай деди: менинг онам Қуръонни қалбимнинг баҳори, дейдилар.
Бу жавобни эшитган ўқитувчининг кўзлари ёшга тўлди.

Қандай ҳам буюк оналар бор.

@Sirli_uzz