Get Mystery Box with random crypto!

ЖАННАТ Инсон ҳамиша нимагадир интилиб яшайди, дейлик, пули кў | Erkin mavzu

ЖАННАТ

Инсон ҳамиша нимагадир интилиб яшайди, дейлик, пули кўпайиб қолиши биланоқ уй-ҳовлисини яхшилашни бошлайди. Масканини чиройли қилишга тушади. Жуда бойиб кетса, дарҳол вилла сотиб олади. Кошона қаср қуради, денгиз бўйида яшашга интилади.
Ҳа, бу интилиш инсоннинг фитратидаги ҳолат: Одам алайҳиссалом жаннатни кўрганлар, инсон ҳам Одамнинг авлоди бўлгани учун қонида айланаётган ҳис билан то жаннатнинг тенгини топмагунича тинчимайди. Одам боласини фақат жаннатгина хотиржам қила олади.
Немисларнинг тенгсиз даҳоси - Гёте айтади: "Агар бир киши менга: «Жаннат ўйлаб топилган жой» деса, мен уни аҳмоққа йўяман. Бу гапи билан у инсониятнинг орзуси билан ўйнашган, энг оғир масалада ҳазиллашган бўлади!"

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot