Get Mystery Box with random crypto!

#РУХИЯТ Омад формуласи -Мен ўзимга ҳурмат ила қарайман. | Свой дом! 5$ evaziga-200.000$

#РУХИЯТ

Омад формуласи

-Мен ўзимга ҳурмат ила қарайман.

-Мен танлаган қароримга қаттиқ ишонаман.

-Мен ўз имкониятларимни ишга сола оламан.

-Мен биламан: қийинчиликдан ошиб ўтсам омадга эришаман.

-Шунинг учун айтаман: "Қийинчилик айнан менга дуч келганлиги яхши бўлди, улар мени шахс сифатида ўсишимга ёрдам беради."

-Мен биламан: ўзим қилган хатоларимга бировларни айблашга хаққим йўқ. Шунинг учун дарҳол айтаман: Кечирасиз бу менинг хатойим ва бу хатойимни тўғирлайман.

-Мен ишонаман, муаммоларнинг ечими муаммонинг ўзидан кўп.

-Мен биламан агар инсонлар мени тўғри қабул қилишмаса, демак мен бунга тайёр эмасман. Агар мен инсонларни тўғри қабул қила олмасам, демак улар ҳақида яхши маълумотга эга эмасман.

-Мен биламан: фақат бошқаларга ёрдам беришнинг эвазига омадга эришаман.

-Менинг аниқ мақсадим бор, бунинг учун астойдил ишлайман.

-Мен доно, кучли, ростгўй, бурчимга содиқ ва қатъиятлиман.

-Мен ўз Ватанимни, жамоамни, оиламни севаман.

-Мен омадимга жуда ишонаман ва албатта унга эришаман.

"Омад формуласини" ҳар доим такрорлаб турсангиз, ОМАД сизни ҳеч қачон тарк этмайди