Get Mystery Box with random crypto!

Арчалар шохида турар тилло зар ,  Яшил чироқларда безанди шаҳа | 💮ЯШАМОҚ_ГЎЗАЛДИР💮

Арчалар шохида турар тилло зар , 
Яшил чироқларда безанди шаҳар . 
Мунглиғ дарчалардан боқдингиз саҳар , 
Янги йил муборак бўлсин, отажон . 

Ёғётган қор каби кўнглингиз оқда , 
Бу ерда ҳаммаси ёлғону сохта . 
Чаккангиз четида очилган пахта , 
Янги йил муборак бўлсин, опажон. 

Мен йўқ, қурум босиб ётар мўрилар , 
Анори сочилиб ётган сўрилар . 
Жигарим деб дарвоза ғамгин сурилар, 
Янги йил муборак бўлсин, сингилжон. 

“Кетдик” дер юрагим, сира кўнмади , 
Тўрт фасл дилимда райҳон унмади . 
Бу ерда бўронлар ҳали тинмади , 
Янги йил муборак бўлсин, азизам. 

Дейсиз, сен келгунча сира ўлмайман , 
Тангри дер, ҳар кимни ҳар кун қўллайман . 
Сиз учун хайрли дуо йўллайман, , 
Янги йил муборак бўлсин, онажон.

https://t.me/Suyanchiqlarim