Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар жорий йилнинг | Сурхондарё Рейд 🚨

#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар жорий йилнинг 11 октябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГга муддати ўтган қарздорлиги мавжуд транспорт воситасини жарима майдонидан олиб чиқиб кетиш учун рухсатнома олишга келган фуқаро С.Р.га маъмурий амалиёт бўлими инспектори сержант Чориев Даврон Холмуродович (шу куни бир неча соат чоп этиш қурилмаси (принтер)да носозлик бўлганлиги сабабли фуқаролар кутиб қолиб ортиқча вақт сарфланмасиги учун) вақтинча маъмурий бино ёнидаги хизмат кўрсатиш шаҳобчаси орқали рухсатнома бланкасини чоп этиб олишини айтган.

Ҳолат Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул хадимлари томонидан ўрганилиб, сержант Чориев Даврон Холмуродовичнинг ушбу ҳаракати хизмат олиб боришдаги хато-камчилиги, масъулиятсизлиги деб топилди. Келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслиги, фуқароларга хизмат кўрсатишида белгиланган талаблар асосида хизмат олиб бориши, юқоридаги каби носозликлар юзага келганида зудлик билан бу ҳақида ахборот бериб, бартараф этиш чоралари кўрилиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.