“(Эй Муҳаммад!) Сени ўзинга қўшимча вазифа ўлароқ, кечанинг бир қисмида (уйқудан) намозга тур. Балки, Роббинг сени жуда ҳам чиройли бир мақомга йўллар.” (Исро 17/79)
Таҳажжуд – кечаси уйқудан намоз учун туришдир. Субҳ содиқ, яъни тонг шафақлари бирлашишдан аввалги ўқилган намозлар таҳажжуд намозига киради. Ундан кейин бамдод намозини вақти киради.