Get Mystery Box with random crypto!

11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни Inter | Surxonmuslim.uz

11 феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги аёл-қизлар куни
International Day of Women and Girls in Science

22 декабр, 2015 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 11- феврални - Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни сифатида резолюция қабул қилди. Унда эътироф этилишича, барча ёшдаги хотин-қизларнинг ушбу соҳалардаги иштироки уларнинг хуқуқ ва имкониятларининг кенгайишига зарур бўлган шароитларни юзага келтиришда муҳим ишлардир.
Бу кун шунингдек, аёл- қизлар илмий-техник ҳамжамиятларда ҳал қилувчи ва муҳим ўринга эга эканликлари ва уларни тақдирлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш лозимлигини эслатиш ҳамдир. Ушбу сананинг нишонлаш тадбирлари дунё бўйлаб ЮНЕСКО томонидан амалга оширилади.
Мавзу бўйича мамлакатимиз мисолида сўз юритадиган бўлсак, хотин- қизлар Ўзбекистон аҳолисининг 50,3 % ташкил қилади. Юртимизда мактабгача, ўрта, ўрта –махсус, олий таълимнинг самарали тизимида аёл-қизларнинг таълим олиш хуқуқини тўлиқ таъминлаш муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугун аёллар таълим, маданият ва ва илм-фан соҳаси ривожига салмоқли улуш қўшмоқдалар.
Ўзбек олима аёллари химия, биотехнология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа жабҳаларда ўзларининг кучли интеллектул салоҳиятларини намойиш этишган ва бу чет эллардаги кўплаб илмий марказлар томонидан ҳам юксак баҳоланади.
Мамлакатимизда илм-фан, таълим, соғликни сақлаш, санъат ва маданият соҳаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг улуши 72% фоизни ташкил қилади. Бу эса, аёл-қизларимизни ҳар томонлама иқтидорларини намоён этишларида қўллаб-қувватлаш аҳамиятли ва долзарб эканини англатади.
Бугунги кунда аёлларимизнинг салмоқли қисми нодавлат нотижорат ташкилотларининг таълим, аёллар ҳуқуқлари, репродуктив саломатлик, касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, атроф-муҳитни ҳимоялаш каби соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Каналга уланинг!
surxonmuslim.uz