Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат Тана аъзолари бир-бирларидан 'Қачон дам оласан?, деб с | Surxonmuslim.uz

#Ибрат

Тана аъзолари бир-бирларидан "Қачон дам оласан?, деб сўрашибди.

Бош , қўл , оёқ ,куз "Тана ухлаганда" дейишибди.
Ошқозон: "Овқатни ҳазм қилиб бўлганимда", дебди.
Шундай қилиб, ҳамма аъзолар жавоб беришибди...

Фақат юрак жим турганмиш.
- Сен туғилганингдан бери дам олмай ишлайсан. Сен қачон дам оласан?- деб ҳайратланиб савол беришибди.

Юрак шундай деб жавоб берибди :

— Мен яхши, ёқимли сўзлар эшитсам дам оламан.

Шундай экан, юрагимиз, қалбимизга хотиржамлик улашайлик.
Бир - биримиздан ёқимли, сўзларимизни аямайлик.
Токи юракларимиз таскин топсин, дам олсин.
Шундай пайтлар бўладики, калбимизга оддийгина илиқ сўз ҳам малҳамдек ёқади.
Лекин шу малхамни беришга хам атрофдан олишга хам кийналамиз.
Вақти келса кутиб ўтирамиз яқинларимиздан ширин сўзни, ўзимиз хам бермаймиз.

Каналга уланинг!
surxonmuslim.uz