Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаром икки қисмга бўлинади: Биринчиси - ўзи ҳаром нарса. Икки | Surxonmuslim.uz

Ҳаром икки қисмга бўлинади:
Биринчиси - ўзи ҳаром нарса.
Иккинчиси - бошқа нарсанинг сабабидан ҳаром бўлган нарса.

1. Ўзи ҳаром нарсани шариат аввал-бошдан ҳаром деб эълон қилиб қўйган. Ҳеч қандай шартсиз, изоҳсиз «ҳаром» деб айтган.
Шариат ҳаром қилган ҳар бир нарса унинг зотида унга қайтувчи фасод-ёмонлик, бузғунчилик, зарар борлиги учун ўз-ўзидан ҳаром қилинган.
2. Бошқа нарсанинг сабабидан ҳаром бўлган нарса аслида шариатда ҳаром эмас, лекин кейин пайдо бўлган бир сабаб мазкур нарсанинг ҳаромлигини тақозо қилади.
Ўзи аслида ҳалол эди‚ унга бир сабаб юқди‚ илашди‚ ана шунинг сабабидан бу нарсанинг ҳаром бўлиши тақозои ҳолнинг талабига айланиб қолди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» китобидан.

Каналга уланинг!
surxonmuslim.uz