Get Mystery Box with random crypto!

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН Ватан ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳ | Surxonmuslim.uz

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

Ватан ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадисларида келган ватанни ҳимоя қилишлик ва севишлик ҳақида.Бир улуғ сўз борки бу сўзни баьзи уломаларимиз ҳадис деса, баьзи уломаларимиз ҳикматли сўз деганлар:"Ватанни севмоқ иймондандир" бу сўзнинг замирида улкан маьнолар бор. Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у Зотнинг зурриёдларини ер юзига тарқатди. Одам ато ва Момо Ҳавводан тарқалган зурриёдлар ерда турли миллат ва элатлар ташкил қилиб, маълум ҳудуд ва маконларни ўзлари учун маскан тутдилар. Бу ҳақда Қуръони каримда:
“Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик...”, - дейилган (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Табиийки, инсон қаерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.Барчаларимиз Аллоҳ таолонинг берган неьматларига шукур қилиб, янги Ўзбекистонда эл азиз,инсон азиз диёрда ел юртимизга хиссамизди қўшиб ва туғилиб ўсган ватанимизди обод қилайлик.Мустақиллик байрамимизнинг 31 йиллиги барчаларимизга муборак бўлсин.
Шеробод тумани "Шеробод"жомеь масжиди имом хатиби Дилмурод Шукуров
https://t.me/surxonmuslimuz