Get Mystery Box with random crypto!

Ҳақиқат Ҳеч ким инкор килолмайдигон, минглаб одамлар гувоҳ б | Surxonmuslim.uz

Ҳақиқат
Ҳеч ким инкор килолмайдигон, минглаб одамлар гувоҳ бўлган бир ҳақиқат бор:

Имом домлалар оила мавзусида энг кўп айтадиган гап- Оиша онамиздан ривоят килинган пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларидир:

خيركم خيركم لاهله وأنا خيركم لأهلي، واذا مات صاحبكم فدعوهُ
" Яхшиларингиз — аҳли аёлига яхши бўлганингиздир. Мен ичингизда аҳлига энг кўп яхшилик еилувчингизман. Биродарингиз вафот этса уни ( яъни ёмонликларини) тек қўйинглар "
( Имом термизий ривояти)

Ҳатто бу ҳадисини масжид кавмлари ёддан билади.

Имом бухорий ҳадисдан далил олишга жуда
Ҳам моҳир бўлганлар. " Аёллар хусусида тавсия бобида " ким аллоҳ ва охират кунига иймон келтирса, кўшнисига озор бермасин" ҳадисини зиер киладилар ва: " хотининг сенинг энг муҳим кўшнинг. Шундай экан унга озор берма", дейдилар.

Шеробод тумани "Имом Термизий " жомеъ масжиди имом ноиби Сайдулла Абдуллаев
https://t.me/surxonmuslimuz