Get Mystery Box with random crypto!

Тинчликни қадрлайлик Тинчликни энг катта неъматлардан | Surxonmuslim.uz

Тинчликни қадрлайлик

Тинчликни энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.Қуръони каримда Иброхим а.с.нинг Макка ҳақида қилган дуоларида бунинг тасдиғини кўрамиз. У оятда Маккага тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари зикр қилинган. Бу ҳақида шундай дейилади: “Эсланг: Иброҳим: “Эй, Роббим, бу (Макка) ни тинчлик шаҳри қилган ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларга (турли) мевалардан ризқ қилиб берилган (Бақара 126).
Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойда яна тинчлик сўраб, дуо қилиш шу жойда тинчлик бардавом бўлсин дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўраганларидан тинчликнинг ризқланганда муҳимроқ, улуғроқ неъмат экани маълум бўлади. Тинчлигини йўқотган юртни ҳудди юлдузини йўқотган осмон каби зимистонга айланади. У юртнинг қанчалар унумдор ерлари, дов дарахтлари-ю, анҳорлари бўлмасин, у ҳудди харобага айланган, биров ундан манфаат ва на хотиржамлик бўлади. Бугунги кунда атрофдаги мамлакатларда бўлиб турган беқарорликлар бунинг ёрқин далилидир. Аксинча тинчлиги бор юрт эса гарчи саҳро бўлиб, ундан гиёҳ униб чиқиши қийин бўлса ҳам, у ерда истиқомат қилаётганларга ўзининг ана шу тинч ватани хотиржам ҳаёт кечириши учун энг қулай маскан ҳисобланади.Тинчлик бўлса инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади.
Харим ан-Наимдан Хажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”.У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг хаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди. Тичлик-барча давлатлар ва жамиятларнинг талаб қилган асосий мақсадидир. Тинчлик учун қанча ҳаракатлар қилинади.
Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу нематни миннат қилиб зикр қилади: “Улар ўзларининг атрофларидаги одамлар қирғинга учраб турган бир пайтта, “Биз Маккани” осойишта харам қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?”. (Анкабут 67) Қурайш сурасида ҳам Аллох таола Макка аҳлига берган икки неъматини эслатади: “Мана шу уй (Каъба) нинг парвардигорига ибодат қилинсинлар! Зеро, (У) уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва ҳавф (ва хатар) дан ҳотиржам қилди.(Қурайш 3-4)
Тичлик неъмати- инсоният уни сақлашлик учун ҳох қимматли бўлсин, ҳоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сақлашига ҳақли бўлган улкан неъматтир! Бу неъмат бардавом бўлиши учун унинг сабалари, уни тутиб турувчи омиллири ва устунлари ҳам бардавом бажарилиши лозим бўлади.Шуларнинг асосийсива энг улуғи Аллохга иймон келтириш ҳисобланади. “Аллох шукрни қабул этувчи ва билувчи зотдир.” (Нисо;147)