Get Mystery Box with random crypto!

Тинчликнинг қадрига етайлик. Маълумки, тинчлик ва хотиржамлик | Surxonmuslim.uz

Тинчликнинг қадрига етайлик.

Маълумки, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ Таолонинг энг катта неъматларидан биридир.
Қолаверса, барча эзгу ишлар руёбга чиқишининг боиси ҳам тинчлик ва осойишталикдир.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неъмат эканини таъкидлаб шундай деганлар: „ Икки неъмат борки , кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик " ( Имом Бухорий ривоятлари ).

Ислом уламолари Куръони каримга тинчликка одамларнинг осойишталиги ва хавсизлигига раҳна солувчи амалларни қилмасликни буюрилганини таъкидлайдилар: " Аллоҳ эса, фасодни ( бузғунчиликни ) ёқтирмайди " ( Бақара сураси , 205 оят ).
Мазкур суранинг 60-оятида : " Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, ер юзида бузғунчилик қилмангиз ! " деб марҳамат қилинган.
Тинчликни сақлаш ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Бугунги таҳликали замон тинчликни таъминлаш фақат давлатнинг ваколати идоралари вазифаси деган нотўғри тушунчалардан воз кечиш, Ватан тақдири учун астойдил қайғуриб яшашни тақазо этаётганига барчамиз гувоҳмиз.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки , динимизнинг тинчликка бўлган эътибори нечоғлик катта ҳамда бағрикенглик унинг негизидир.

Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг кетидан мулоҳаза юритиши , шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриши билан билади. Бу эса янада кўпрок Аллоҳга шукур қилишга ундайди. Неъматнинг бардавом бўлиши , унинг шукри адо этилишига боғлиқдир.
Неъматнинг солмоғига қараб шукур ҳам хар хил бўлади. Баъзи неъматларнинг шукри тилда "алҳамдулиллаҳ " дейиши билан адо бўлса , бошка хил неъматлар ҳам борки , уларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин.

Тинчлик ана шундай амалий шукур талаб қиладиган неъматдир. Бу неъматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасидаги фарздир.

Кексалар тинчликнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлар , ўрта ёшлилар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, ёшлар эса уни асраш ва қадрига етиш борасида астойдил илм олишга ҳаракат қилмоқликлари билан бу неъматнинг шукрини адо этган бўладилар.

Қизириқ тумани "Чилгазота" жомеъ масжиди имом ноиби
Эгамбердиев Ўткир Эшонқулович.
https://t.me/surxonmuslimuz