Get Mystery Box with random crypto!

#мақола Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Юртимиз ҳаётидаги уну | Surxonmuslim.uz

#мақола
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Юртимиз ҳаётидаги унутилмас кунларидан бири Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган кун мустақиллик байрами куни.
Бу кунларни ота-боболаримиз асрлар давомида интиқиб, орзиқиб кутган чунки асрлар давомида шаклланган қадриятларимиз топталиб, коммунистларнинг ёлғон  сафсаталари асосида ёшларимизни манқуртларча тарбиялашга зўр берилди. Халқимизнинг зиёли, ўқимишли, уламо-фузалоларини йўқ қилиш орқали, миллатнинг тарихини, ўзлигини йўқотиш, қолган билимсиз авлодни саводсизлигидан қайси тарафга бурса эргашиб кетаверишига осонлик билан эришиш мақсади ётар эди. Айниқса, даҳрийлик сиёсатининг динни йўқ қилиш, бунинг учун диний уламоларни йўқ қилишни кўзда тутгани яққол мисоллардан, тарихий воқеалардан кўриниб турибди.            
     Шундай бўлса-да, халқимиз шунча қийинчиликларга қарамасдан, ўз имон-эътиқодидан воз кечмади. Қадриятларини яширин бўлса ҳам авайлаб асраб келди. Қадимдан воҳамиз ўзининг илму ирфони, масжиду мадрасалари, уламолари ва фузалолари билан нафақат шарқда, балки бутун оламга донг таратган. Диёримиздан ҳам диний, ҳам дунёвий соҳада дунё таниган буюк муҳаддислар, муфассирлар, тилшунослар, тарихнавис олимлар, математиклар, астромлар, йирик мумтоз адабиёт намоёндалари, мутасаввиф шоирлар етишиб чиқган. Халқимиз мустақиллик туфайли яна ўзининг илму маърифати билан дунё юзини кўрмоқда.
Мустақиллик туфайли юртимизда ислом динига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Кундан кунга юртимизда янги масжид ва мадрасалар бўй кўтармоқда. Кун сайин ҳожиларимиз сони кўпаймоқда. Қадимий обидаларимиз, қадамжойлар тикланди. Ислом цивилизация марказлари, Ислом академияларининг очилиши чин маънода ислом динига бўлган юксак эътиборнинг самарасидир.
Асрлар, замонлар ўтса ҳам, барчамизга ўзлигимзни англаш, инсоний шаънимизни, қадр-қимматимизни, ўз юртимизни севишни, тилимиз, муқаддас динимизни ва тарихимизни қайтариб берган Аллоҳ бу улуғ айём Ватанимиз мустақиллигини абадий қилсин. Амин.

Бандихон тумани бош имом хатиби. Н. Махаммадиев
https://t.me/surxonmuslimuz