Get Mystery Box with random crypto!

#мақола ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН Маълумки, Аллоҳ таоло Ода | Surxonmuslim.uz

#мақола
ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у Зотнинг зурриёдларини ер юзига тарқатди. Одам ато ва Момо Ҳавводан тарқалган зурриёдлар ерда турли миллат ва элатлар ташкил қилиб, маълум ҳудуд ва маконларни ўзлари учун маскан тутдилар. Бу ҳақда Қуръони каримда:
“Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик...”, - дейилган (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Табиийки, инсон қаерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.

Шеробод тумани "Шеробод" жомеь масжиди имом ноиби Самандар Пўлатов
https://t.me/surxonmuslimuz