Get Mystery Box with random crypto!

ПАРИШОНХОТИРЛИК ДАВОСИ Муғийра ибн Субайдан ривоят қилинади | Surxonmuslim.uz

ПАРИШОНХОТИРЛИК ДАВОСИ

Муғийра ибн Субайдан ривоят қилинади: “Ким уйқуга ётишдан олдин Бақара сурасидан ўн оят ўқиса, Қуръонни ҳеч қачон унутмайди: бошидан тўрт оят, Оятул курсий, ундан кейинги икки оят, охиридан уч оят”. Исҳоқ бу жумлани “ёдлаганини унутмайди”, деб тушунтирган ”.
Бу тавсияга аҳли илмлар, хусусан Қуръон ёдловчилар амал қилсалар, яхши натижага эришадилар.
Банда шайтон васвасаси билан айрим нарсаларни унутиши мумкин. Қуръони каримнинг бир неча оятида бунга ишора қилинган. Юқорида айтилган гапнинг ҳикмати шунда бўлса ажаб эмас.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/surxonmuslimuz