Get Mystery Box with random crypto!

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ С.ХАМИДОВА Т | Surxondaryo VXTB boshlig'i | Suluv Xamidova

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ С.ХАМИДОВА ТОМОНИДАН ДЕНОВ, ШЎРЧИ, ОЛТИНСОЙ ТУМАНЛАРИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 27 июн куни Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Хамидова раҳбарлигида Денов Тадбиркорлик ва педагогика институти фаоллар залида Денов, Шўрчи, Олтинсой туманлари халқ таълими бўлимларининг барча ходимлари, директорлари, барча ҳисобчилари иштирокида кенгайтирилган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманлардаги мактабларда таълим сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Бундан ташқари туманлардаги олий ва биринчи малака тоифали ўқитувчилар мавжуд бўлмаган мактаблар танқид қилинди.
Шунингдек туманларда ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар фаолият кўрсатаётган мактаблар раҳбарларига тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар берилди....

БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ:

Денов туман халқ таълими бўлими матбуот хизмати

I
Facebook I Telegram I