Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчига уйланма Бир умр дарс ўтади. Тўғри юр, яша дея Қулоғ | Surxondaryoliklar | Расмий Саҳифа🗣

Ўқитувчига уйланма
Бир умр дарс ўтади.
Тўғри юр, яша дея
Қулоғингни тутади.

Чеварга уйланма қўй,
Қайчидайин қияди.
Сендан кўра ранг-баранг
Матоларни суяди.

Сотувчига уйлансанг,
Кунинг ўтар бозорда.
Севишгани вақти йўқ
Жонинг ўтар озорда.

Сизга зўр маслаҳатим
Ҳамшира врач олинг.
Бир умр ардоғида
Бемори бўлиб қолинг.

Медик бўлса аёлинг,
Осмонларда учасан.
Қачон бўлса бемалол
Текин спирт ичасан.

Оғримайди оёғинг,
Ҳатто, кирмайди тикан.
Юз қўлингни спиртда
Ювасан-да ошнажон.

Доим қўлда игнаси
Касалликни қувлайди.
Мабодо сал бўш қолса
Қулоғингни кавлайди.

Ойлик маошин айтсам
Милён-милён топади.
Рўзғорда каминг бўлмас
Кредитинг ёпади.

Ниқоб тушмас юзидан
Рашк ўртамас жонингни.
Хуллас, оппоқ фаришта
Безаб турар ёнингни.

Шифокорга уйлансанг,
Режалайди турмушинг.
Тўлдирвормас болага
Бўлар бир ўғил, қизинг.

Дунёда аёл гўзал
Қайси касбда бўлса ҳам.
Лекин медиги яхши
Айтиб қўяйин ошнам.

Бахтимизга соғ бўлсин
Ширин сўз, тили боллар.
Барибир энг яхшиси
Дўстим, медик аёллар!

Шоир Жўқи

Шеърни кимга юборишни биласиз))

Сурхондарёдаги тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg