Get Mystery Box with random crypto!

​Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт соҳасининг фидойи ходимла | Surxondaryoliklar | Расмий Саҳифа🗣

Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт соҳасининг фидойи ходимлари!

Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек қадрли – замонамиз қаҳрамонлари бўлган касб эгаларини “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Инсоният яралибдики, Сизнинг касбингизга эҳтиёж сезади, Сизлардан нажот кутади, хасталикларига даво истайди. Шу сабабли шифокорлик касби энг қадимий ва қадрли, шарафли ҳамда улуғ касблардан биридир.

Қадрли тиббиёт соҳаси ходимлари!

Сизларни ва сизлар орқали барча соғлиқни сақлаш фидойиларини “Тиббиёт ходимлари куни” билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклаб, машаққатли ва шарафли меҳнатларингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Ангор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
Шерзоджон Одинаев