Get Mystery Box with random crypto!

Инсон қадри учун... Денов туманидаги тоғли Ўшор қишлоғининг қ | Surxondaryoliklar | Расмий Саҳифа🗣

Инсон қадри учун...

Денов туманидаги тоғли Ўшор қишлоғининг қарийиб 3 километр ички йўллари асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолатга келтирилди. Бу ишлар “Очиқ бюджет” жараёни орқали ўшорликлар томонидан билдирилган таклиф ва овозлар натижасида молиялаштирилган 1 млрд 200 млн сўм маблағ эвазига амалга оширилди.

– Кундалик ҳаёт тарзи учун муҳим бўлган йўлларнинг асфальтланиши қишлоғимиз аҳолисининг кайфияти, руҳиятини кўтарди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўткир Ҳақназаров. Одамларимиз неча йиллик орзулари ушалганидан, узоғи яқин, оғири енгил бўлганидан мамнун.

Маълумот учун, туман марказидан 35 километр узоқликда жойлашган ушбу қишлоқда 4 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. 2021 йилда бу ерда барча шароитларга эга оилавий шифокорлик пункти ҳамда 150 ўринли боғча ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилганди.

(Сурхондарёликлар)
Тарқатинглар
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg