Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Презитент Администрацияси Раҳбари С.Ў | Surxondaryoliklar | Расмий Саҳифа🗣

Ўзбекистон Республикаси Презитент Администрацияси
Раҳбари С.Ў.Умурзоқовга
Сурхондарё вилояти
Бандихон тумани "Наврўз"
маҳаласида яшовчи фуқаро Назаров Абдуҳошим
тамонидан

Шикоят АРИЗА

Ушбу аризадан мақсадим шулки, бизнинг "Наврўз" маҳаламизда яшовчи аҳолининг кўпчиллиги, асосан таморқа даромади евазига истиқомат қилади, лекин анча йиллардан бери бизни битта муаммо қийнаб келмоқда. У ҳам бўлса "СУВ" танқислиги бўлябди. Сув кўп, лекин сув назорати йўқ!!
Биз яшайдиган ҳудуддан янги сув канали қурилиб ўтган бўлсада, халқ учун ўрнатилган махсус турба қулоқ, оқар сув сатхидан (бир метир) балантга ўрнатиб кетилган. Турба қулоқни пасайтириб берадиган биронтта мард топилмаябди. Бизнинг маҳалламизга сув келадиган ариқнинг Муроблари Сувни фақат Фермерлага бериб, халқни сувдан қисиб, бизни қахшатаябди. Фермерларнинг даласидан изиб чиқган "поёнаб" сувни ҳам, Фермерлар халқга бериш ўрнига сувни ҳаввойи завурга оқиз исроф қилиябди. Ана шундай ноҳақликлардан кундан кунга халқнинг норозилиги ортиб бормоқда. Ушбу ҳолат юзасидан, маҳалламиздаги "оқсақоллар" Сектор раҳбори С.Махмановдан сув муаммосини ижобий ҳал қилинишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эдик. Сектор раҳбари С.Махманов, муаммони, мутасаддилар иштирокида, шахсан ўзи келиб ўрганиб чиқиб, ваъда берган эди, завур устига турба ўрнатиб бераман деб, лекин, бир йилдан буён, гўёки ёш болларни алдагандек одамларни алдаб, қуруқ эртак айтиш билан вақтни чўзиб келмоқда. Ваҳоланки турбалар ҳам завур олдида тайёр турибди. Лекин бир олиб сотар турбаларни кавлаб олиб, ўз манфаати учун яширинча клент топиб сотиб юбораябди. Буни назорат қиладиган одамнинг ўзи йўқ. Турбалар халқники, уни уни ўзбошимчалик билан олиб кетишга ким рухсат берган?? Туманимиз амалдорлари билан келишилгандирки ҳечким пишагини пиш демаябди. Давлат бедорвоза бўлдими? Назоратга олишларингизни сўраймиз.
Ушбу муаммо бўйича сизнинг номиноизга ҳам, кўпчиллик бўлиб, 11.04.2023-йил кунида 45017-s/ 23 рақамли, электрон мурожаат қилган эдик. Афсуски, Бандихон туманимиздаги мутасадлилар тамонидан, биз фуқароларнинг мурожаатимизга нисбатан, ҳар доимгидек беписандлик билан қаршмоқда. Юборган мурожаатимиз бўйича, бизни, ҳечким сўрагани ҳам излагани ҳам йўқ!!! Қорнимизга эмас, қадримизга йиғладик. Ачинарлиси шундаки,
Халқ дардини ҳам, масъулятни ҳам хис қилмайдиган, мутасаддилар тамонидан, 17.04.2023-йил кунги сана билан сохта далолатнома тузилиб, имзо чекиб, ПРЕЗИДЕНТ порталига, ёлғон маълумот бериб, сохта хуждат тақдим қилиб, мурожаатимизни, ноқонуний ёпиб юборибди. Мана шундай салбий оқибат билан "Юрудик ва Жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонунни бузганлиги учун, ушбу масулятсиз, масъулларни жавобгарликга тортирсангиз, қонун устиворлиги таъминланган бўлар эди.
Шунунинг учун ҳам биз, мажбур яна қайта мурожаат қилмоқдамиз.

Ҳурматли Сардор Ўктамович!

Сиздан илтимос! Халқ мулкини талон тарож қилишга жим қараб турган масъулларга нисбатан, танқидий муносабат билдириб, тартибга чақиришингизни, ҳамда Бизнинг маҳалламиздаги, Фермерлар даласидан, завурга оқиб исров бўлаётган сувни, халқ манфаъти учун, Ҳокимият хисобидан 100метр турба ёрдам қилиниб, исров бўлаётган Паёнаб сувларни, завур устидан аҳоли томорқалари учун, ўтказиб берилишида, ҳамда, аҳоли учун, махсус қўйилган, ариқдаги турба қулоқни пасайтириб, оқар сувнинг сатхига тенг қилиб ўрнатиб берилишида ҳам амалий ёрдам беришингизни сўраймаиз!

Сизга Юксак ишонч ва чексиз ҳурмат билан, Бандихон тумани "Наврўз" маҳалласи фуқароси Назаров Абдуҳошим.


(Сурхондарёликлар)
Тарқатинглар
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg