Get Mystery Box with random crypto!

Расмий баёнот Ўзбекистон ва Афганистан давлатлари чегарасидаг | Surxondaryoliklar | Расмий Саҳифа🗣

Расмий баёнот

Ўзбекистон ва Афганистан давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларда турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашоротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун  режали тартибда ёқиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин ҳаракатлари ва кўлами тўлиқ назоратга олинган.

Ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режага мувофиқ олиб борилаётганини маълум қилиб, фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраймиз.

(Сурхондарёликлар)
Тарқатинглар
https://t.me/joinchat/AAAAAFPwXpssSNOiNyR2Sg