Get Mystery Box with random crypto!

СУРХОНДАРЁ – “Ўқув маркази ходимлари ўқишни кўчириб бераман де | Surxondaryo Kanal

СУРХОНДАРЁ – “Ўқув маркази ходимлари ўқишни кўчириб бераман деб чув туширди”

АНГОР. “Мен – Нафосат Худойназарова, Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшайман. Қирғизистон Республикасидаги давлат университети юриспруденция факультетида ўқийман. Ўқишимни Қорақалпоқ давлат университети юриспруденция факультетига кўчиришим керак эди. Шу масалада 2022 йил май ойида  Термиз шаҳридаги “ALFA  EDUCATION” ўқув маркази ходими Ш.Р.га қўнғироқ қилдим. Унинг ҳамкасби М.М. 44 000.000 сўм берасиз деди ва мен машинамни сотиб, пулини мазкур ўқув марказида М.М.га бердим. Алданганимни билиб, Термиз шаҳри ИИБга мурожаат қилдим. Аммо терговчи фуқаро Ш.Р.ни терговга жалб қилмай, М.М.нинг ўзига тергов қилиб ишни судга ўтказди.
М.М. пулни менга консультация учун бергансиз деб ёлғон айтяпти. Агар консультацияга берган бўлсам, 44 000.000 сўмдан  даромад солиғи тўлаганмикан?
Судга ҳам ўқув маркази ходимларининг ҳаммаси жалб қилинмади. Суд жараёнидан норозимиз. Ушбу ўқув маркази  20 дан зиёд кишини алдаган. Ваколатли идоралардан ишни терговга қайтариб, барча айбдорларга чора кўришларини сўрайман”.

https://t.me/+4HtDkvkByC04YTQ6