Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тарқатинг Рамазон ҳайит намозига чиқишдан олдин биро | Surxondaryoliklar | Rasmiy kanal

#Диққат #Тарқатинг

Рамазон ҳайит намозига чиқишдан олдин бирор
егулик тановул қилиб олинг

Рамазон ҳайитида, Қурбон ҳайитига акс ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Рамазон ҳайитининг одобларидан саналади. Бунда Фитр куни рўза тутишдан бўлган қайтариққа урғу бериш ва Рамазон рўзаси якун топганлигига эътиборни қаратиш бор. Ўша егулик қуруқ ёки ҳўл мева бўлгани яхши.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилган.

Сурхондарёликлар канали
https://t.me/+TJWo6pwen01DJnub
https://t.me/+TJWo6pwen01DJnub